Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

22 январь куни Оқтўба қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади

22 январь куни Оқтўба қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади

Фото: «Afisha.uz»

«Орзу ва ҳаёт» халқаро хайрия жамоат фонди раҳбари Илҳомжон Қосимов Ақтўбе шаҳрида юз берган фожеа — автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оилаларига моддий ёрдам бериш мақсадида хайрия марафонини ўтказмоқда, деб хабар қилди «Sputnik» нашри.

Марафон 2018 йил 18 январ куни юз берган даҳшатли ҳалокат — 52 нафар мигрантнинг автобус ичида ёниб ҳалок бўлганининг 3 кунидан сўнг ўтказилмоқда. Марафонга 22 январ куни 16.00 да Тошкенда, Президент қабулхонаси олдида старт олади. Бу ҳақда Илҳомжон Қосимов шундай дейди:

«Тўғри, ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади, дейилди. Лекин жамоатчилик ёрдамининг ўрни бошқа. Бу билан биз ўзбекистоликлар бир тану-бир жон эканлигини, ўз юртдошининг дарду-қайғусига маҳалла-кўй, умуман халқ беэътибор эмаслигини кўрсатмоқчимиз».

Марофон ташкилотчисининг айтишича, нақд пул ҳолатида тушадиган хайр-эҳсонлар махсус қутиларда жамланиб борилади, қолаверса, фуқаролар маблағларни марафонга сафарбар этилган автомобилдаги акция қоғозларида ёзилган ҳисоб-рақамларига ўтказишлари мумкин бўлади. тушадиган маблағлар Оқтўба қурбонлари оилалари ўртасида тенг тақсимланади.

Таъкидланишича, марафон Тошкентдан бошланади ва Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўлни босиб ўтиб, Бухорога қайтади ва у ердан Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ билан Фарғона, Андижон ва охири Наманганга келиб, сарҳисоб қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг