Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқтўбада ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

Оқтўбада ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

Оқтўба вилояти прокуратураси

Фото: «timeskz.kz»

Қозоғистон ИИВ тергов депертаменти Оқтўба вилоятида рўй берган мудҳиш воқеа юзасидан жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Тергов давомида маълум бўлишича, автобуснинг ёниб кетишига ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини эксплуатация қилиш қоидалари бузилгани, ёнғин хавфсизлигига риоя этмай, автобусда кавшарлаш лампасидан фойдалангани сабаб бўлган.

Йиғилган маълумотлар ва фактлар асосида автобуснинг ҳар учала ҳайдовчиси ҳибсга олинган. 24 январь куни тунги соат 22:40да улар қўлга олиниб, Оқтўба шаҳар ИИБ ҳибсхонасига олиб келинган.

Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси, 4-қисми бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича терговнинг бориши республика бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги назоратига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг