Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оиладаги қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади

Оиладаги қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади

Фото: «Uza.uz»

Шу йилнинг 26 мартида Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади.

Махсус ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлаш шарти билан етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этилади.

Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган режасига киритилган ва махсус ўқув курсларига ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади.

Малака ошириш учун махсус ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.

Махсус ўқув курслари ташкил этиш учун Қоракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт касб-ҳунар коллежларидан ижара тўловининг “нул” қиймати бўйича, тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаш шартисиз ўқув хоналари ажратиб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг