Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Орол фожиаси муҳокамалари: энди қоғоздан амалий ишга ўтилади

Орол фожиаси муҳокамалари: энди қоғоздан амалий ишга ўтилади

Фото: «president.uz»

Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини таъкидлади.

Ўзбекистон илгари сурган таклиф ва лойиҳалар таъсисчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг