Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг олти нафар мутахассиси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) бош офисига илмий амалиёт ўташ учун сафарга жўнаб кетди. Ёш мутахассисларнинг стажировкаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг вакиллари ўз соҳалари бўйича БААда қўлланаётган инновацион технологияларни ўрганиб, олган тажрибаларини Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган комплекс ишларни амалга оширишда қўллайдилар.

Мутахассислар бир ярим ойлик сафар давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Масдар Сити экошаҳри билан танишадилар, агробизнес учун муваффақиятли инкубаторларни ташкил қилиш, сув ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш ва бошқа йўналишларда ўқув-амалиёт курсларини ўтайдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг