Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўрта Осиё ёшлари Термизда (фото)

Ўрта Осиё ёшлари Термизда (фото)

Термиз шаҳридаги «Халқаро ёшлар оромгоҳи»да Ўрта Осиё ёшларининг «Халқаро дўстлик» форуми бўлиб ўтмоқда. Форум Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган.

Мазкур форум Ўрта Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган ёшларни ўзбекона урф-одат ва карнай-сурнай садолари остида Термиз Халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш билан бошланди.

Юртимиз меҳмонлари, дастлаб, Ўрта Осиёда ягона бўлган Термиз археология музейига ташриф буюришди. Қўшни мамлакат ёшларида қадимий воҳанинг бой тарихи, осори-атиқалари, маданияти, ҳудудга хос урф-одат ва анъаналари, турли археологик обидалари катта қизиқиш уйғотди.

Форум иштирокчилари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда музейдаги рамзий қадимий даврларга саёҳат қилиб, «Эсдаликлар» китобига ўз фикр-мулоҳазалари, дил сўзларини муҳрладилар.

Форум доирасида турли конференциялар, учрашувлар ва маданий дастурлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу форум жорий йилнинг 14 октябрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг