Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Ош тузи истеъмоли меъёрдан ошмасин!»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Ош тузи истеъмоли меъёрдан ошмасин!»

Ҳар нарса меъёрида бўлсагина фойдали

Фото: «Комсомольская правда»

Бугун кўпчиликнинг мобил телефонига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Йодланган ош тузининг кунлик миқдори бир чой қошиқ (5 грамм)дан ошмаслиги тавсия этилади», мазмундаги хабар келди. Ва кўпчиликда «нима учун?», деган савол пайдо бўлгани табиий.

Йодланган ош тузи истеъмоли кунлик миқдордан ошса, ҳақиқатдан ҳам зарарлими? Айнан қандай зарари бор?

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ана шу мавзуга доир айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

Айтиш керакки, ош тузи инсон учун муҳим озуқавий модда саналади. Чунки организмдаги моддалар алмашинувини нормаллаштириш учун кунига Соғлиқни сақлаш вазирлиги айтганидек, бир чой қошиқ — 5 грамм туз истеъмол қилиш лозим бўлади. Бундан ташқари, йод танқислиги касаллигининг олдини олиш учун ҳам йодланган ош тузи жуда муҳим ва зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарномасидан

Агар истеъмол қилинаётган кунлик ош тузи миқдори меъёрдан ошиб кетса-чи?

Шуни унутмаслик лозимки, организмда тузнинг ортиб кетиши моддалар алмашуви жараёнини бузади, юрак, буйрак ва қон айланиш тизимида турли хасталикларни келтириб чиқаради. Уни қанча кўп истеъмол қилсангиз, буйрак фаолияти шунчалик қийинлашади, организмда натрий тўпланишига олиб келади. Қонда ортиқча туз пайдо бўлиши эвазига юракка ва у орқали бутун танага ортиқча босим тушишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, йодланган тузни кўп миқдорда овқат билан истеъмол қилиш кўз босимини оширади, кейинчалик катарактага ҳам олиб келиши мумкин. Шунингдек, ошқозонда жиддий муаммолар (масалан, ошқозон саратони)ни юзага келтириши ҳам тадқиқотларда исботланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг