Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган икки ойда 4422 та сайёр давлат хизмати кўрсатилди

Ўтган икки ойда 4422 та сайёр давлат хизмати кўрсатилди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўтган икки ой давомида давлат хизматлари марказлари томонидан чекка, олис ҳудудлар, аҳоли гавжум бўлган жойларда жами 4 422 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб,  657 354 052 сўм миқдорида давлат божи ундирилди.

Сайёр давлат хизматлари республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида жойлашган 201 та давлат хизматлари маркази томонидан ДХА ҳудудий бошқармалари тасдиқлаган режа-жадвалга мувофиқ, аҳоли талаби юқори бўлган ҳудудларда ўтказилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги маълум қилишича, мазкур марказларга бориш имкони бўлмаган кекса ва ногирон фуқаролар учун (0371) 207-91-11 рақамига телефон орқали мурожаат қилиб, керакли давлат хизматларни уйида туриб олиш имкониятига яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг