Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларининг кўпайиши ойликларга қандай таъсир кўрсатади?

Дам олиш кунларининг кўпайиши ойликларга қандай таъсир кўрсатади?

Ўн минг сўмлик купюра

Фото: «Kun.uz»

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 28 декабр куни Ўзбекистон Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилмоқда.

Натижада 2018 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларни кўчириш орқали таъминланади. Натижада Ўзбекистон фуқаролари: Янги йилда — 5 кун, Наврўз байрамида — 5 кун, Мустақиллик кунида — 5 кундан дам оладилар.

Бу ҳақда хабар берганимиздан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали ўқувчиларимиздан қўшимча ишланмайдиган кунлар ниманинг ҳисобидан олиниши, бу кунлар учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолиш-қолмаслиги борасида кўп саволлар олдик. Хўш, бу хавотирлар қанчалик ўринли?

Фармонда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиши меҳнат таътили давомийлиги уч иш кунига қисқартилиши ҳисобига қопланиши кўзда тутилаётгани белгиланган. Бунда: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 134-моддасида белгиланган меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги (15 иш куни); давлат байрамларига тўғри келган, белгиланган меҳнат таътилининг қўшимча ишланмайдиган кунларини қўшиш йўли билан ходимга йиллик меҳнат таътили давомийлигига берилиши лозим бўлган тўловлар миқдори сақланиши таъминланади.

Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, келгуси йили ўзбекистонликлар Рамазон ва Қурбон ҳайитларида кетма-кет уч кун дам олиши аллақачон маълум бўлиб улгурди.

Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келган ҳафта кунларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда байрам саналари билан боғлиқ бўлган дам олиш кунларидан узлуксиз ва самарали фойдаланиш мақсадида шу кундан эътиборан айрим дам олиш кунларини байрам кунларига тўғри келган яқин иш кунларига кўчириш бўйича ҳар йили белгиланадиган саналарни кўчириш тартиби, шунингдек, иш вақтининг Календарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда турли иш режимларида иш кунлари ва соатларининг сони белгиланиши билан жорий қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг