Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон телеканали Ўзбекистон тўйлари ҳақида ҳикоя қилади

Озарбайжон телеканали Ўзбекистон тўйлари ҳақида ҳикоя қилади

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Озарбайжоннинг машҳур «Озод Озарбайжон» телеканалининг «Cox gezen» телекўрсатуви Ўзбекистон ҳақида бир қатор саёҳат-шоулари суратга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаол ҳамкорлиги билан машҳур Озарбайжоннинг «Cox gezen bilar» телекомпаниясининг тасвирга олиш гуруҳи ташриф буюрди.

Тасвирга олиш жараёнининг сўнгида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ҳақидаги 3 та шоу сонини «Озод Озарбайжон» телеканалида намойиш этиш режалаштирилган.

Ҳозирда тасвирга олиш жараёнлари давом этмоқда. Унда бошловчилар ўзбек миллий таоми бўлган паловни татиб кўришди, телеминора, «Чорсу» савдо мажмуасига ташриф буюришди. Шундан сўнг Ҳазрати Имом, Минор масжидига боришди ва Тошкент метрополитенида айланишди. Шунингдек, улар ўзбек тўйига ҳам гувоҳ бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг