Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек ҳарбийлари ўта мураккаб шароитларда жанговар машғулотлар ўтказди (фото)

Ўзбек ҳарбийлари ўта мураккаб шароитларда жанговар машғулотлар ўтказди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли «Пачкамар» дала-ўқув майдонида навбатдаги амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулот аввалида ҳарбий хизматчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлигини яна бир  бор синовдан ўтказиш мақсадида махсус тўсиқли йўлагидан ўтишди. Турли-туман тўсиқлардан иборат йўлакни маҳорат билан ўтган ҳарбий хизматчилар сўнг отиш машғулотларига йўл олди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўточар қуроллардан ўқ отиш машғулотларида алоҳида ва гуруҳ таркибида амалий машқларни бажариш чоғида иштирокчиларнинг эгаллаган тажриба ва кўникмалари тўлақонли намоён бўлди.

«Мерганларга қўйилган талаб энг аввало кўзга ташланмаслик, товуш чиқармаслик, душманни исталган масофа ва ҳолатда бехато нишонга олишдир. Ўтказилган машғулотларда ҳам асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳини юксалтиришга қаратилди», – дейди «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби подполковник Шерзод Мадраҳимов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг