Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек танкчилари «Алабино»да жанговар амалиёт ўтказди (фото)

Ўзбек танкчилари «Алабино»да жанговар амалиёт ўтказди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Бешинчи бор ўтказилаётган халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўзларига бириктирилган Т-72 Б-3 танкларида жанговар ростлаш амалиётини бажарди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ҳамюртларимиз мазкур мусобақанинг иккинчи гуруҳидан жой олган бўлиб, жами 12 жамоага қарши курашади.

Москва вилоятида жойлашган «Алабино» дала-ўқув майдони бугун танкларнинг нишон томон отилган снаряд ўқлари овозига тўлди. Ҳамюртларимиз ўзларига бириктирилган жанговар техникаларнинг «тили»ни топиш, уларни меъёрий ҳолатга келтириш ва нишонларни йўқ қилиш борасида ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 3 август кунига белгиланган бўлиб, ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳслар 4-, 6-, ва 8-август кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг