Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек ёшлари Нью-Йоркда нуфузли тадбирда иштирок этмоқдалар

Ўзбек ёшлари Нью-Йоркда нуфузли тадбирда иштирок этмоқдалар

Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси раҳбари ташаббуси билан ёшлар, уларнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари кун тартибидаги иштироки ва экстремизм ва зўравонликка қарши кураш йўлида уларнинг ўрни масалаларига бағишланган глобал форум бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, бу муҳим тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси ҳам қатнашмоқда. БМТга  давлатимиз вакиллари ўзбекистонлик Моҳистара Муҳаммадюнусова ва Азимжон Холмаҳматовлар ҳам юртимиз ёшлари номидан ушбу анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетишган. Ёшларнинг глобал жараёнлардаги иштирокига, фуқаролик жамиятлари мустаҳкамланиши, тараққиёт масалаларига тобора кенг жалб этилаётган бугунги кунда, бизнинг ёшларимиз вакиллари анжуманда муваффақиятли иштирок этиб, ўз тенгдошларини руҳлантиришига, мамлакатимиз ривожида янада фаолроқ иштирок этишига туртки бўлади, деб ишонамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг