Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго» қишлоқларда нега чироқ ўчирилишига расман жавоб берди. Жавоб қониқарлими?

«Ўзбекэнерго» қишлоқларда нега чироқ ўчирилишига расман жавоб берди. Жавоб қониқарлими?

Фото: «Kashmir Observer»

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йил 20 декабр куни Қирғизистондан Ўзбекистонга электр энергияси олиб келиниши йўлга қўйилди. Бу билан қишлоқлардаги чироқ муаммоси ҳал этилиши керак эди. «Ўзбекэнерго» билан ўтказган кечаги суҳбатимизнинг давоми айнан қишлоқлардаги чироқ ўчирилишига бағишланади. Хўш, «Ўзбекэнерго» раҳбарияти бунга қандай изоҳ берди?

— Вилоятлардаги туман, шаҳар ва қишлоқларда кимларнингдир қарздорлиги учун бутун бошли аҳоли пунктини электрдан оммавий узуб қўйиш ҳолатлари бор. Ўзгаларнинг қарзини деб бошқалар азият чекиши керакмас-ку! Қарздорларники ўчирилсин, лекин қарзи йўқлар ўз-ўзидан электр энергияси билан таъминланиши керак эмасми? Бу ҳолатларга қачон чек қўйилади?

— Қарздор истеъмолчиларни тармоқдан узаётганда электр монтёрлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси асосий тармоқдан вақтинча узиб қўйилади. Ҳозирги кунда қарздорларларни тармоқдан узиш ва қайта улаш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари шуғулланади.

— Умуман қандай асос билан совуқ кунларда чироқ ўчирилади? Ушбу ҳолат одатда куз-қиш мавсумига тўғри келади.

— Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш тартиби, шартлари ҳамда чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари, киритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетика тўғрисидаги» қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га кўра амалга оширилади.

Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ягона электр энергетика тизимида электр энергияси ва қувват танқислиги ҳолларида электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетикаси тизимининг барқарор параллел ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни тартибсиз ўчирилишларини бартараф этиш учун тузилади.

Жадваллар ҳар йили истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда ишлаб чиқилади, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишилади, «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан тасдиқланади ва ягона электр энергетика тизимида электр қуввати энергия танқислиги пайдо бўлганда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раисининг фармойиши билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, энергетик тизимда оғир авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аварияга қарши юкламани ўчиришнинг махсус автоматикаси қўлланилади (САОН). Бу автоматика энергетик тизимда катта кучланишли (500 кВли) ҳаво линияларининг авариявий ўчиши, электр узатиш линияларини, трансформаторларнинг меъёрдан ортиқ юкланиши, электр станцияларидаги катта қуватли генераторларнинг авариявий ўчиб қолиши туфайли ишга тушади ва ишда қолган ускуналари шикастланишининг олдини олиш учун автоматикага уланган истеъмолчиларни ўчиради.

— Вилоятлардаги туман, шаҳар ва қишлоқларда электр энергиясини вақти-вақти билан бериш, икки соат бериб, беш олти соат ўчириб қўйилишига қачон чек қўйилади?

— Бундай чекланишларнинг олдини олиш ва келгусида итсеъмолчиларга узлуксиз энергия етказиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда 18320,4 км. 0,4-110 кВ ҳаво электр узатиш тармоғи ҳамда 6272 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланиб, 70222,5 ҳаво электр узатиш тармоғи ва 21734 трансформатор пункти жорий таъмирланган. 399 та ўрта юкланиш билан ишлаётган трансформатор катта қувватлисига алмаштирилди. 

Шунингдек, 3781,0 км. 0,4-110 кВ ҳамда 1253 дона трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинган. Бундай тизимли ишлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг