Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекгидроэнерго» вакиллари хорижий мутахассислар билан учрашув ўтказди

«Ўзбекгидроэнерго» вакиллари хорижий мутахассислар билан учрашув ўтказди

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим ташкилоти “Гидропроект” АЖ томонидан бугунги кунда мамлакатимизда барпо этилаётган микро, мини, кичик ва йирик ГЭСларни лойиҳалаштириш ҳамда улар асосида илмий тадбқиқот олиб бориш борасида катор давлатлар мутахассислари билан семинарлар ташкил этилиб, соҳада янги инновацион технологияларни қўллаш борасида ўзаро фикр-алмашиш борасида турли учрашувлар ташкил этилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан Россия Федерациясининг “Ленгидропроект” АЖ, Москва Гидропроект институти, “Ингеопроект” МЧЖ, Москва давлат қурилиш университетининг гидротехника ва энергетика қурилиши институти,  Украининанинг “Укргидропроект” АЖ  билан шу каби семинар ва учрашувлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда, деб хабар қилади «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати.

Яқинда бўлиб ўтган икки кунлик учрашув давомида соҳа мутахассислари “Пскем” ГЭСида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Ташриф сўнгида мутахассислар ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг