Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон аэропортлари тарифларни пасайтирмоқда

Ўзбекистон аэропортлари тарифларни пасайтирмоқда

Фото: «Xabar.uz»

«Uzbekistan Airports»  АЖ 15 апрелдан компания ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди. Бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон  аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг