Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанчага кўпаяётгани очиқланди

Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанчага кўпаяётгани очиқланди

2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,1 млн. кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган.

Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган. 

Аввалроқ қўмита аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудудларни маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг