Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон армиясининг жанговар қудрати қарийб икки баробар ошди

Ўзбекистон армиясининг жанговар қудрати қарийб икки баробар ошди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

28 июнь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида амалга оширилаётган ишлар, режа ва мақсадларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Унда мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ўринбосари полковник Шуҳрат Икрамов ва бошқа масъул офицерлар иштирок этди.

Анжуман Ўзбекистон Президенти бошчилигида 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида мудофаа саноати ва ҳарбий таълимни ривожлантириш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ижросига бағишланди. Маълум қилинишича, ўтган давр мобайнида Мудофаа вазирлиги қўшинларида 230 дан ортиқ махсус-тактик ўқувлар, 45 га яқин ҳамкорликдаги тадбирлар ўтказилди. Натижада жанговар самардорлик 10—12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошгани қайд этилди.

Қўшинларнинг операцион йўналишларда ўтказилган текширувлар натижасига кўра, Мудофаа вазирлиги қўшинлари вазифаларни бажаришга шай деб баҳоланди.

Анжуман доирасида сўзга чиққан генерал-майор Азизбек Икрамов барча журналистларни «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» билан табриклаб, Мудофаа вазирлиги тизимининг очиқлигини, армиянинг халққа яқинлигини таъминлаш мақсадида вазирлик матбуот хизмати, «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти, Қуролли Кучлар Медиа маркази негизида янги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти,  барча ҳарбий округларда матбуот хизматлари ташкил этилганини билдирди.

Бундан ташқари департмент ходимларининг ижодий самарадорлигини ошириш учун «Медиа иккилик» ва Медиа учлик» гуруҳлари тузилди. Мобил медиа марказ лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳарбий округларнинг расмий веб-сайтлари ишга туширилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг