Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйича энг яхши инспекторлар аниқланди

Ўзбекистон бўйича энг яхши инспекторлар аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан «Туркистон» санъат саройида «Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Кўрик-танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 та ички ишлар органлари таянч пункти иштирок этди.

Танловда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди.

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган вақт мобайнида Ички ишлар органлари тизими тубдан такомиллаштирилди, профилактика инспекторларининг билими ва касб тайёргарлигини ошириш, улар учун муносиб иш шароити яратиш, ўз вазифаларини бажариш натижадорлиги учун моддий рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ҳамда бевосита ўзларига бириктирилган ҳудудда хизмат турар жойи билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Биргина 2017 йилда 2016 йилга нисбатан жиноят содир этиш ҳолатлари 13720 тага ёки 15,7 фоизга, жиноят-қидирув йўналишида эса 7507 тага ёки 14,2 фоизга камайишига эришилди.

Айни пайтда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли профилактик тадбирлар туфайли 1090 та маҳаллаларда бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг