Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб беғараз донорлик акцияси ўтказилади

Ўзбекистон бўйлаб беғараз донорлик акцияси ўтказилади

Кўплаб талаб ва истакларга биноан Ўзбекистон «Адолат» СДП беғараз донорлик акциясини давом эттиради. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 11 июнь куни соат 9:00дан 17:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Тошкент шаҳридаги Республика қон қуйиш марказида, беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

«Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида ўтказилаётган тадбирни ташкил этишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июнь ҳамда 3-6 декабрь кунлари барча ҳудудларда худди шундай беғараз донорлик акцияси ўтказилган эди.

Натижада:

  • Акцияда республика бўйича 1498 нафар хайрихоҳ иштирок этди;
  • Улардан 398000 грамм қон тўпланди;
  • Ушбу қонлар юзлаб болажонларимизга мадад бўлди.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  • 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  • 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  • Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  • Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  • Сариқ касалга чалинмаганлиги ва «D» рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
  • Қўшимча маълумот учун:
  • adolat.uz
  • 288 46 54 (117,116)
  • +99893 394 67 60
  • adolat_info@mail.ru
  • com/sdpu.adolat/
  • me/adolat_uz/
  • com/adolat_sdp/
  • com/AdolatSDP
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг