Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Будапештдаги онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Будапештдаги онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияда иштирок этмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлат орасида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизда онкологик хизмат ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида тақдимот ўтказди. Республика ихтисослашган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайховнинг таъкидлашича, мамлакатимизда 96 мингдан зиёд беморлар онкологик хасталик билан рўйхатга олинган.

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик онкологларнинг фаол саъй-ҳаракатлари туфайли соҳада энг нуфузли саналган ESMO, ASCO каби халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. 2017-2018 йилларда 100 дан зиёд мутахассисларимиз Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Полша, Ҳиндистон, Белорусь каби мамлакатларнинг нуфузли клиникаларида давлат ҳисобидан малака оширишди. Сўнгги икки йил ичида кимёвий препаратлар билан таъминлаш ҳам сезиларли даражада яхшиланиб, 85-90 фоизгача етди. Марказ томонидан видео-лапароскопик жарроҳлик мажмуаси сотиб олингандан сўнг, республикада биринчи марта видео-лапароскопик нефректомия, тромбектомияли нефректомия ва буйрак резекцияси каби юқори технологияли операциялар ўтказилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Лиде Лазер Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича мажбуриятларни ва соғлиқни сақлаш хизмати билан бутун мамлакатни қамраб олиш йўналишидаги вазифаларни бажаришдаги ютуқларини юқори баҳолади.

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Олиб борилаётган ушбу ўзгаришлар кўплаб мамлакатлар учун намуна бўла олади, – деди, жумладан, Лиде Лазер. – 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ЖССТ мутахассисларининг тавсиялари эътиборга олиниб, қабул қилиниши чиндан ҳам тарихий воқеадир. Ишончим комилки, тизимни ривожлантириш учун бутунлай янги концепцияни жорий этилиши аҳоли саломатлигини самарали ҳимоя қилишда асос бўлиб хизмат қилади. Зеро, тиббиётни ислоҳ қилишнинг мазкур етти йиллик ривожланиш концепциясини амалга ошириш сифатли тиббий хизматлар кўламини янада кенгайтириш, Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Конференция якунида иштирокчилар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёда онкологик таълим, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларацияни имзоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг