Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бюджети паст бўлган хорижий авиа компаниялар билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда

Ўзбекистон бюджети паст бўлган хорижий авиа компаниялар билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда

«Boeing 787» йўловчи самолёти

Фото: «Wallpaperbetter.com»

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир Ҳукумат қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу ҳужжатга кўра, бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони, шу жумладан, плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан, «Россия темир йўллари» билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Таклифлар ким томонидан, қай тартибда ишлаб чиқилиши ҳозирча маълум эмас. Бу ҳақда хабар берган Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкинлиги айтилган. Бироқ кўрсатилган сайтда ҳозирча бундай ҳужжат топилмади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг