Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фаровон давлатлар рейтингида 101-ўринни эгаллади

Ўзбекистон фаровон давлатлар рейтингида 101-ўринни эгаллади

Фото:«Xabar.uz»

«The Boston Consulting Group» халқаро компанияси давлатларнинг фаровонлик даражасини белгиловчи «Sustainable Economic Development Assessment» (SEDA) индексини тузди.

Фаровонлик рейтингида Ўзбекистон 152 давлат орасидан 101-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 57, Қирғизистон 95, Тожикистон 108-ўринни эгаллаган. Туркманистон рейтингдан ўрин олмаган.

Компания рейтингни тузишда мамлакатларда тадбиркорлик қанчалик ривожланаётгани, турли ижтимоий дастурларнинг амалга оширилишига асосланган.

Энг фаровон давлат сифатида Норвегия танланган. Ундан сўнг рўйхатни Швейцария, Исландия, Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ва Нидерландия жойлашган.

Энг сўнгги ўринларни Марказий Африка республикаси, Чад ва Яман эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг