Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner'ни қабул қилиб олди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner'ни қабул қилиб олди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати

Кеча, 2 июн куни Тошкент аэропортига Boeing 787-8 Dreamliner самолёти келиб қўнди. Ушбу самолёт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ихтиёридаги бешинчи Dreamliner бўлди.

Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Сиэтлдан Тошкентга қадар 12 ярим соатлик парвозни муваффақиятли амалга оширган. Янги самолётни «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг тажрибали учувчи, ВС Boeing 787 командири Малик Аҳмедов ва учувчи-инспектор Иосиф Зак бошқариб келган.

Тошкентга учиб келгунга қадар самолёт Boeing компаниясининг Эвереттдаги аэродромида парвоз ва ер устидаги синовларидан ўтган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг учувчи ва техник ходимлари тест парвозлари давомида авиалайнернинг барча механизмларини текширувдан ўтказди.

Янги самолёт UK78705 рақами билан рўйхатдан ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг