Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» эски самолётлардан воз кечмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» эски самолётлардан воз кечмоқда

Фото: «Jetphotos.com»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий миллий авиакомпанияси ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркни замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания Ил-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатди.

Миллий авиакомпаниянинг Ил-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади. Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган «Boeing» ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда.

Ил-114-100 ҳаво кемаларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг