Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Сеул аэропорти билан ҳамкорликни давом эттиради

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Сеул аэропорти билан ҳамкорликни давом эттиради

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпания дирекциясида Сеулнинг «Инчон» аэропорти мутахассислари билан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси самарадорлигини ошириш юзасидан консалтинг хизматлари кўрсатишнинг биринчи босқичи натижалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

«Инчон» халқаро аэропорти мутахассисларини «Тошкент-2» йўловчи терминали ишини яхшилашга жалб этиш бўйича тадбирлар режаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Зарурат бўлганда, кореялик мутахассислар доимий асосда аэропортда ишлаш учун жалб этилади. Шунингдек, Жанубий Кореяда МАК ходимлари учун аэропорт хизматлари ва иншоотларининг самарали ишлашини ташкил этиш масалалари юзасидан ўқув семинари ташкил этилади.

Аэропорт фаолиятини таҳлил этишнинг биринчи босқичида Кореядан ташриф буюрган саккиз мутахассис иштирок этди. Учрашувда консултантлар терминал ишини оптималлаштириш бўйича ўзларининг биринчи тавсия ва таклифларини бердилар, шунингдек, ҳаво маскани ишини баҳоладилар.

МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, «Инчон» аэропорти мутахассислари томонидан консалтинг хизматлари кўрсатишнинг биринчи босқичи натижалари бўйича учрашув Корея халқаро аэропортининг ўзида иккинчи йўловчи терминали очилиши билан бир кунга тўғри келгани рамзий маънога эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг