Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тайландда тақдимот ўтказди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тайландда тақдимот ўтказди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Бангкокдаги ваколатхонаси Тайланд сайёҳлик саноатининг вакиллари учун тақдимот ўтказди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

«H.I.S.» номли Япония — Тайланд сайёҳлик компаниясининг музокаралари чоғида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, унинг бой маданий мероси ва Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг имкониятлари намойиш этилди. Иштирокчиларга Ўзбекистонда туристлар учун яратилган имкониятлар, шунингдек, «Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби» мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Тайланд мусулмонлари уюшмаси раисининг ўринбосари Наронг Вонгсумитр, «Thammasat» миллий университетининг профессори Йодбун Лоэсрит, «Business INN» сайёҳлик компаниясининг вице-президенти Жайтапол Хон ва семинар иштирокчилари қатнашишди.

Семинар давомида иштирокчиларнинг эътибори Ўзбекистонга ташриф буюриш учун тавсия этилган энг машҳур жойлар акс этган «Welcome to Uzbekistan» ва «Ўзбекистон шаҳарлари» номли видеоклипларга қаратилди.

Айни кунларда Бангкокдаги миллий авиакомпания ваколатхонаси «TITIF-2018» туризм ярмаркасида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Ярмарка 2018 йилнинг 7—11-февраль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг