Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Косметика, озиқ-овқат, ёстиқлар. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» янгиланган хизматларни жорий этди (фото)

Косметика, озиқ-овқат, ёстиқлар. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» янгиланган хизматларни жорий этди (фото)

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси баҳор кириб келиши муносабати билан йўловчиларга тўлиқ янгиланган сервис маҳсулотлари ва саҳн овқатларини тақдим этади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

1 мартдан бошлаб бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг 5 соатдан ортиқ давом этадиган парвозларида бизнес-класс йўловчилари учун янги дизайндаги ва таркибдаги йўл тўпламлари таклиф этилади. Парвоз пайтида зарур бўладиган сервис ашёларидан ташқари унга косметик воситалар — Франциянинг парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган таниқли компаниясининг қўл учун намлантирувчи креми, лаб учун бальзам ҳам киритилган.

МАКнинг ўрта масофадаги қатновларининг бизнес класс йўловчилари учун ҳам йўл тўпламлари янгиланди ва тўлдирилди. Йўл қалин жун рўмоллари ва ёстиқларнинг дизайни ва сифати ҳам ўзгарди. МДҲ мамлакатларига «Boeing 767» ва «Boeing 787» ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвозни қулай ўтишига имкон берадиган эргономик шаклдаги ёстиқлар таклиф этилади.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда МАК халқаро қатновларида саҳн овқатлари турлари янгиланди. Бизнес-класс йўловчилари менюсига янги турдаги яхна овқатлар, десертлар ва иссиқ овқатлар киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг