Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ичида паспорт ўрнига ID карта жорий этилиши, ҳозирги биопаспорт хорижга чиқиш паспорти ўрнини босиши мумкин

Ўзбекистон ичида паспорт ўрнига ID карта жорий этилиши, ҳозирги биопаспорт хорижга чиқиш паспорти ўрнини босиши мумкин

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz»

Бугун, 9 январдан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу дастурга кўра, фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Лойиҳага кўра, паспорт тизими бўйича янги тартиб 2018 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган.

Яъни миллий биометрик паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида эътироф этиш ва Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID — идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади.

Ушбу ҳужжатга масъул этиб, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ТИВ ва Давлат персоналлаштириш маркази белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг