Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ихтирочи аёллари илк бор «KIWIE 2018»да қатнашиб, юқори ўринларни эгаллади

Ўзбекистон ихтирочи аёллари илк бор «KIWIE 2018»да қатнашиб, юқори ўринларни эгаллади

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан жорий йилнинг 28-июн 3-июль кунлари Жанубий Кореяда 11-Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси «KIWIE 2018» (Korea International Women's Invention Exposition) бўлиб ўтди.

Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. «KIWIE 2018» кўргазмасида 30 дан зиёд давлатдан 518 нафар ихтирочи хотин-қизлар техника, технология, медицина, озиқ-овкат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишди.

Мамлакатимизнинг олима аёллари ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар кўмитаси томонидан илк маротоба ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиш учун юборилди.

Кўргазмада иштирок этган ихтирочи аёллар эришган натижаларини намойиш қилишди. Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди.

Кореяда ўтказилган Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси «KIWIE 2018»да Ўзбекистон олима аёлларидан профессор Карима Норқулованинг «Болғачали тегирмон» номли фойдали моделига патенти озиқ-овқат саноати йўналиши бўйича «Grand Prize»ни қўлга киритди. Шунингдек профессор Карима Норқулованинг «Қуритиш қурилмаси» ихтиросига патенти олтин ҳамда «Тугунакларни қурутиш усули» ихтиросига патенти кумуш медални қўлга киритди. Доктор PhD Малохат Илхамованинг «Болалар поябзали учун профилактик ич патак» номли фойдали моделига патенти ҳамда «Электр ўтказувчан поябзал» ихтиросига патенти кумуш медалларни ҳамда «Қиз болалар учун туфли» саноат наъмунасига патенти  бронза медални, профессор Парахат Матякубованинг «Сочилувчан моддаларнинг иссиқлик нам ўлчагичи» ихтиросига патенти кумуш медални  қўлга киритди.

Кўргазма доирасида Халқаро форум, давра сухбатлари ўтказилди. Шунингдек, Интеллектуал мулк соҳасидаги лидер аёлларнинг Академиясида семинар ҳам ташкил қилинди. Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам бу семинарда иштирок этишиб, ихтироларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратини йўлга қўйиш бўйича ўз малакаларини ошириб сертификатлар олишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, профессор К.Т.Норқулова мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар, ихтирочи хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқаро кўргазма ва форум иштирокчилари олдида маъруза қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг