Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари учун виза шартларини соддалаштирди

Ўзбекистон ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари учун виза шартларини соддалаштирди

Фото:«The Qazaq Times»

Жорий йилнинг 19 март кунидан ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди. 

Ўзбекистон Президенти Фармони билан 2019 йилнинг 19 мартидан Халқаро муносабатлар ривожи, мамлакат туризм соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи инвестицион иқлимни яхшилаш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ушбу мамлакатлар рўйхатига, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий минтақаси ҳам киритилган.

Мазкур Фармон билан Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш шарти билан мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлишади.

Бундай чора-тадбирлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз имиджини янада ошишига ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшашни истаган хориж фуқаролари ҳудудлар кесимида қуйидаги қийматдаги кўчмас мулк объектини харид қилишлари керак бўлади:

-Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида 400 минг АҚШ долларидан;

-Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 200 минг АҚШ долларидан;

-бошқа вилоятларда 100 минг АҚШ долларидан.

Аввалроқ, БАА фқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг