Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференцисида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференцисида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференцияда иштирок этмоқда. Ушбу тадбир жаҳондаги бирламчи тиббий тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун дунё давлатларининг соғлиқни сақлаш етакчиларини бирлаштирди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Ушбу глобал конференция дунёнинг барча мамлакатларида сифатли тиббий хизматларни тақдим этиш имкониятларини яхшилашга ёрдам беради. Унда барча мамлакат вакиллари соғлиқни сақлашнинг умумий қамрови ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун бирламчи тиббий ёрдамга инвестицияларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Конференцияда ҳар бир давлатда бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Икки кун давомида конференция дастури доирасида олий даражадаги сессиялар, турли тадбир ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг