Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари фарғоналик ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари фарғоналик ёшлар билан учрашди

Фото: Ўзбекистон миллий гвардияси

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида «Фидокор ёшлар келажагимиз ва миллий армиямизнинг мустаҳкам таянчи» шиори остида ёшлар анжумани ўтказилди. Анжуманда Миллий гвардия марказий аппарати томонидан тузилган ишчи гуруҳ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқарма бошлиғи ўринбосари майор А.Каримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши раиси А.Акбаровлар иштирок этдилар.

Анжуман ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда мазкур йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланди. Шунингдек, тадбирда ҳарбий қисмнинг олти нафар ҳарбий хизматчиси ҳарбий қисмдаги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига аъзоликка қабул қилинди ва аъзолик гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилоят ҳарбий қисмлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма меморандум имзоланди. Жойларда барвақт содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ташаббус кўрсатаётган ёшлар Миллий гвардия ҳарбий қисми командирининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг