Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат фондининг концепцияси тасдиқланди

Жамоат фондининг концепцияси тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан 2017 йил якунлари ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманни мазкур фонд директори Саид Абдулазиз Юсупов очди. Шундан сўнг жамоат фондининг 2017 йилги фаолияти якунлари ва истиқболдаги режалари тўғрисида ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Ҳисобот доирасида дастлаб фонд томонидан 2017 йилда журналистлар ва босма ОАВларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган турли тадбирлар ҳақида маълумот  берилди.

Шунингдек, журналистларга фонднинг 2018 — 2020-йиллардаги фаолияти бўйича концепция тақдим этилди. Мазкур концепция 4 бўлимдан иборат бўлиб, 3-бўлими «Интернет тармоқларида мамлакатимиз ахборот ресурсларини ривожлантириш» деб номланади.

Мазкур банд бугунги ахборот эҳтиёжидан келиб чиқиб, журналистлар, блогерлар, фаол фойдаланувчилар, админ ва модераторлар, ўз фикрига эга, дуёқараши кенг илм-фан, сиёсат ва бошқа соҳалар вакилларини жалб қилган ҳолда шу асосда шаклланган мулоҳаза ва таклифлар асосида келгуси ҳаракатлар режасини тузиб олиш, ижтимоий тармоқларда ёзувчи, шоир ва депутатлар саҳифаларини фаоллаштириш, уларнинг қизғин масалаларга муносабат билдиришини кўпайтиришни ҳам назарда тутади.

Анжуман сўнгида журналистлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг