Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдоши бўлади. Фақат қачон?

Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдоши бўлади. Фақат қачон?

Фото: «unsplash.com»

Бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубда «Давлат дастури-2018»: Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этди. Мухбиримизнинг хабар беришича, яқинда Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини учиради. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилган.

Тадбирда Ўзбекистон қачондан ўз сунъий йўлдошига эга бўлиши, бу борада кимлар билан музокаралар олиб борилаётганига ойдинлик киритилмаган. Шунингдек, вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистонда Аэрокосмик тадқиқотлар институти ҳам очилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг