Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қирғизистонда 9 та корхона қуради

Ўзбекистон Қирғизистонда 9 та корхона қуради

Фото: «Podrobno.uz»

Ўзбекистон Кирғизистонда автомобилларга хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар учун 9 та корхона очади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги директорининг ўринбосари маълум қилди.

9 та корхонадан 7 таси қўшма корхона мақомига эга бўлади. Агар Ўзбекистонннинг «Artel Engineering» ва Қирғизистоннинг «Л.Т.Б» фирмаси «Artel» маркасида кир ювиш машинасини йиғса, «Perfect Plast Profil» (Ўзбекистон) ва «Имзо ЛТД» (Қирғизистон) пластик ва алюминий профиллар ишлаб чиқариш учун цех қуради.

Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» ва «АвтоОңдооЗавод» ҳамкорликда Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва тракторларни йиғиш бўйича 2 та корхона ташкил этади. Автобусларни йиғиш ва транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича заводлар очилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу битимлар бўйича меморандумлар тузилган. Қолаверса, улардан бир нечтаси қуриб битказилган, қолганлари эса 2018 йилда битказилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг