Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита тез ёрдам машинаси совға қилди

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита тез ёрдам машинаси совға қилди

Фото: «Халқ сўзи online» нашри

Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга иккита тез ёрдам машинаси совға қилинди. Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди.

Тез ёрдам машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган, дейилади «Халқ сўзи online» нашри хабарида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди. Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг