Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида пресс-холл иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида пресс-холл иш бошлади

Фото: Президент Матбуот хизмати

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида пресс-холл иш бошлади», — дея хабар бермоқда ЎзА.

Пресс-холлда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилади.

Айни пайтда пресс-холлнинг дастлабки тадбири – Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтяпти. Журналистлар саволларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов жавоб бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг