Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар бўйича тузилган рўйхатда 3-ўринда

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар бўйича тузилган рўйхатда 3-ўринда

Фото: «ИноСМИ»

Россиянинг «Aif.ru» сайти мамлакатга энг кўп келувчи мигрантлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон рўйхатнинг 3-ўрнини эгаллаган.

Маълум бўлишича, Россияга Ўзбекистондан келган мигрантлар сони ҳозирда 57 999 нафарни ташкил этади. Рўйхатнинг биринчи ўрнини Украина эгаллаган бўлиб, мигрантлар сони 136 989 нафардан иборат. Иккинчи ўриндан эса Қозоғистон Республикаси ўрин олган.

Кейинги ўринларни Тожикистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон давлатлари ҳам ўрин эгаллаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг