Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими яна бир нашр билан бойиди

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими яна бир нашр билан бойиди

Фото: «Xabar.uz»

Cуд-ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган  30 дан ортиқ босма нашрлар сафи яна биттага кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази муассисилигида «Одиллик мезони» журналининг илк сони нашрдан чиқди.

— Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, суд ҳокимияти олдида турган муҳим вазифаларни, шунингдек, суд амалиётидаги муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларни судья ва суд ходимларига етказиш мақсадида ушбу журнал ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев.

Қонунчилик палатаси қўмита раиси Акмал Саидовнинг фикрига кўра, янги ташкил этилган журнал одатдаги биз ўрганган нашрлардан бири эмас, балки ўзига хос сўзи ва принципларига эга бўлган одиллик куйчиси бўлмоғи лозим.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази директори Дилшод Арипов янги нашр судьялар фаолиятида амалий қўлланма ҳамда ҳар бир ўқувчининг қалбидан чуқур ўрин эгаллай оладиган даражадаги журнал бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг