Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» экспресс контейнер юк поезди қатновини йўлга қўйди

«Ўзбекистон темир йўллари» экспресс контейнер юк поезди қатновини йўлга қўйди

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Тошкент-Поп-(Роустан)-Марғилон-Андижон йўналишида экспресс контейнер юк поезди қатновини йўлга қўйди. Мазкур поезд аниқ жадвал асосида ҳаракатланади.

20 футлик контейнерларда юклар Тошкентдан Андижонга, шунингдек, Андижондан Тошкентга 10 соатда олиб борилади. Агар контейнерлар Поп, Марғилон станцияларига юбориладиган бўлса, у ҳолда юк янада қисқароқ вақтда ўз эгасига етказилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар берди.

«Қишнинг қаҳратон совуқ, қорли кунларида Қамчиқ довонидаги тирбандликлар, оворагарчиликлар, ортиқча вақт йўқотишлар тадбиркорларнинг ишларида кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқаради. Мазкур экспресс контейнер юк поезди айнан шундай ҳолатларнинг олдини олиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди», - дейилади хабарда.

Платформага контейнерларни ортиш ва тушириш жараёнлари темир йўл томонидан амалга оширилади. Унинг ҳаражатлари ҳар бир контейнер учун тўланадиган умумий тўлов  ҳисоби (1 млн сўм)га киритилган.

Маълум қилинишича, бугун дастлабки қатновини бошлаган экспресс контейнер юк поезди ҳаракати ушбу йўналишда 1 ҳафтада 2 марта амалга оширилади. Кейинчалик буюртмалар ортишига қараб қатновлар сонини кўпайтириш, бундан ташқари республикамизнинг бошқа худуларига ҳам бундай поездлар қатновини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг