Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз арафасида 50 фоизгача чегирма жорий қилади

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз арафасида 50 фоизгача чегирма жорий қилади

Фото: «Sputnik»

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун чегирмалар жорий этилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, жорий йил 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.

Бу фуқароларнинг дам олиш кунларида қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами муносабати билан ички йўналишларга 30 дан 50 фоизгача чегирма эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг