Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» янги хизмат турини тақдим этди

«Ўзбекистон темир йўллари» янги хизмат турини тақдим этди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  тадбиркорларга (юк эгалари) яна бир қулайлик яратилганлигини маълум қилди.

Яъни, давлатлараро ва юртимиздаги ички йўналишларда ҳаракат таркибининг тури ва унинг мақбул йўналишларини танлаш, харажат (тариф)лари, етказиб бериш муддатлари ва қўшимча темир йўл хизматлари тўғрисида маслаҳат бериш бўйича янги интерфаол хизмат турини тақдим этилди.

Янги хизматдан фойдаланиш учун, душанба – жума кунлари соат 09:00дан 18:00гача (99871) 238-87-92 рақамига телефон қилиш ёки  consulting@railway.uz электрон манзилига кечаю кундуз мурожаат этиш мумкин.   

Мазкур хизмат тест режими даврида бепул тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг