Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон «Роскачество» билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон «Роскачество» билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Россия сифат назорати («Роскачество»)нинг таклифига асосан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда  «Ўзстандарт» агентлиги раҳбар ва масъул ходимларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун, Россия сифат назорати («Роскачество»)нинг бош қароргоҳида Федерацияси  ва «Роскачество» ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.        

Ушбу меморандум икки ташкилот ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тажриба ва ахборот алмашиш, тренинг, конференция, семинар ва симпрозиумлар ташкил этиш масалаларини қамраб олади. 

Маълумот учун: «Роскачество» нодавлат ташкилот бўлиб, Россия маҳсулотларининг сифати бўйича мустақил татқиқотлар олиб борувчи, миллий маҳсулотларни  ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш, шунингдек, Россия махсулотларига ишончни ошириш мақсадида ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг