Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркия адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан хабар беришларича, Туркия Республикаси Президенти Р.Т.Эрдўғоннинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Туркия Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга асосан ҳамкорлик инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби соҳаларда амалга оширилади.

Шу билан бирга, меморандумда семинар, маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш, норматив-хуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш амалиёти ҳамда юридик адабиёт ва бошқа нашрлар, тарафларнинг адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкил қилиш билан янада тўлиқроқ танишиши, ҳамкорликдаги тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш, тарафлар келишиб олган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида делегациялар алмашинуви кўзда тутилган.

Меморандум икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг