Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 номзодни тавсия қилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 номзодни тавсия қилди

Фото: «Халқ сўзи»

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани нопок кадрлардан тозалаш зарурлигини таъкидлаган эди.

ЎзА хабарига кўра, Ёшлар иттифоқи молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафарини саралаб, Молия вазирлигига тавсия этди.

Хабарда айтишилича, номзодлар Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида шакллантирилган. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг