Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 3 йилда 8 ярим минг киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда 3 йилда 8 ярим минг киши фуқаролик олди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, 2016 йил декабрь ойидан буён Ўзбекистонда яшаётган юртдошларимиздан 8 минг 348 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш борасида қабул қилинаётган Президент фармонлари сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Мисол учун, 2016 йилда бошланган ушбу хайрли тадбир учун битта Президент фармони қабул қилинган бўлса, 2017 йилда 10, 2018 йилда 15, жорий йилнинг ўтган даврида эса 21 фармон ижроси таъминланди. Айни вақтда уларнинг ҳаммаси фуқаролик паспортига эга. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг