Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи аёллар университети очилади

Ўзбекистонда биринчи аёллар университети очилади

Корея республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг юртимизга қилган ташрифи давомида Тошкентда Kyung-in Woman’s University аёллар олийгоҳининг филиалини очишга келишиб олинган эди. Келишув Kyung-in Woman’s University ҳамда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзтекстилсаноат» ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган.

Kyung-in Woman’s University — давлат олий таълим даргоҳи бўлиб, 1990 йилда очилган. Университет кампуси Инчхон шаҳрида жойлашган. Таълим даргоҳига ҳар йили 2000 дан ортиқ талабалар қабул қилинади. Бу ерда 300 дан ортиқ профессор ва ўқитувчилар дарс беради.

2019 йилнинг 20 апрелида Kyung-in Woman’s University, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Ўзтекстилсаноат» ассоциацияси ўртасида 2019-2020 йилги ўқув мавсумида лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг