Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат гўшт қайси бозорларда сотилади?

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат гўшт қайси бозорларда сотилади?

Фото:«Халқ сўзи»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 28 апрель ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан– 40 000 сўмгача

Энг арзон нарх «Фарҳод» деҳқон бозори (Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Андижондаги марказий деҳқон бозорида, Қашқадарёда Қарши шаҳар марказий деҳқон бозорида, Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилган – 30000 – 40000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 44 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун «Фарҳод» деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 44000 сўмгача.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12000 сўмдан – 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20000 сўм.

Гуруч

3 000 сўмдан – 16000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозоридакузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7200 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги «Фарҳод» деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нархҳам пойхтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон ун Тошкентнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 750 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори ва Хоразмдаги Урганч марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида ва Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500сўм.

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан – 4 500 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги «Фарҳод», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 – 4 500 сўмгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг