Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк инновацион эстетик марказ очилди

Ўзбекистонда илк инновацион эстетик марказ очилди

Фото: «Тадбиркор аёл» ассоциацияси

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Малайзия Республикаси ишбилармон доиралари билан ҳамкорликда мамлакатимиз аёллари учун «MONARCH» бренди остида мамлакатимиздаги илк инновацион эстетик марказни очди. 7 ноябрь куни «Фламинго» мажмуаси биносида Марказнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Марказ аёлларга гўзал ва сарвқомат бўлиш, ёшариш имкониятини бериб, кўрсатиладиган хизмат турлари энг замонавий инновацион дастгоҳларда амалга оширилади. Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда эстетик марказ хизматларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

Тақдимот маросимини ассоциация раиси Гулнора Маҳмудова очиб, Марказ мақсад ва вазифалари, тадбиркор аёлларимиз доимо гўзал ва мафтункор, ёш бўлиб юришлари учун ассоциация томонидан бунданда йирик лойиҳалар режалаштирилаётгани ҳақида сўз юритди.

Маълум қилинишича, 2017 йилда Ўзбекистон ишбилармон аёлларининг Малайзияга қилган сафарлари давомида ушбу мамлакат ишбилармон доиралари билан бўлиб ўтган музокаралар доирасида қўшма корхона ташкил этиш ҳақида келишув битими имзоланган.

Маросимда сўзга чиққан  малайзиялик ҳамкор Эдди Го кейинги даврда Ўзбекистонда инвестицион муҳит кундан-кун яхшиланиб бораётганлиги боис  Ўзбекистонда бизнес юритиш истаги туғилгани, ўзаро ишончли мулоқотлар орқали ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этилгани, келажакда республиканинг барча ҳудудларида шундай замонавий марказлар очиб, янги иш ўринлари яратиш режа қилинганини таъкидлади. Тақдимот маросимида инновацион эстетик Марказ хизмат ва дастгоҳлари ҳақида маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг